Close
Агар саволларингиз бўлса бизга ёзинг!
 
Адолатли молия тизими асосидаги Р2Р платформа*
Биз сармоя қилиш ва ҳалол даромад топишга ёрдам берамиз
*Р2Р платформа ўзбек тилига «тенг ҳуқуқли, бир бири билан боғлиқ бўлмаган томонларни молиялаштириш тизими» деб таржима қилиш мумкин.
Янгиликлар:
$1 миллион АҚШ доллари учун курашиш хуқуқига иккита стартап эга булди.
Энди икки та жамоа халқаро финалда $1 миллион АҚШ доллари учун кураш олиб боришади
Ислом Молияси буйича биринчи Узбекистонлик мутаҳассислардан бирининг канали.
Ислом Молияси Мутаҳассислари Ассоциацияси «Online Astana Finance Days 2020: Узгараётган дунёдаги бозорлар» негизида "МДҲ даги Халол Молия Технологиялари стартаплари олдидаги муаммо ва имкониятлар" мавзусида сессия ташкил этди
IMAN инвесторига айланинг:
1 000 000 сумдан
IMAN – янги молия тури
IMAN онлайн ва офлайн дўконлар учун савдо майдончаси бўлиб, бу ерда харидорлар ўзларига керакли бўлган маҳсулотни нақдга ёки IMAN инвесторлари маблағлари ҳисобидан адолатли молия қоидалари асосида насияга сотиб олишлари мумкин.

Биз насияга маҳсулот сотиб олмоқчи бўлган харидорлар ва ўз молиявий маблағларини кўпайтирмоқчи бўлган инвесторлар имкониятларини бирлаштириш орқали икки томон учун ҳам манфаатли бўлган битим тузишга ёрдам берамиз
IMAN афзалликлари
Оддий ва ҳаммабоп
Биз биринчи навбатда адолатли молия ва молиявий саводхонлик бўйича маслаҳатчилармиз.

Бизга мурожаат қилинг, бизнинг малакали мутахассислар сиз билан боғланишади ва сизга ўз шахсий молиянгизни бошқариш ва IMAN орқали инвестиция киритиш масалаларида таклиф ва маслахатларини беришади.

Сармоядорларимизнинг молиявий эркинлигингини таъминлаш, биз учун энг устувор мақсаддир.
Ишончли ва даромадли
IMAN бизнес модели киритилган сармояларнинг 95 фоизи муваффаққиятли эканлигини кўрсатмоқда, бу эса киритилган сармоялар йилига 25% дан 40% гача фойда келтириши мумкинлигини англатади. Албатта бу маблағларингизни "тўшак остида" ёки хатто банк омонатида сақлагандан кўра анча манфаатлидир.
Манфаатли ва шаффоф
Бошқа инсонларга ҳам фойда келтирган ҳолда пул ишланг.

IMAN билан сиз пассив омонатчи бўлиб эмас, фаол сармоядор сифатида хамкорлик қиласиз. Сиз маблағлар ҳаракатини ҳар чоракда тақдим этиладиган ҳисоботлар орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Қандай қилиб IMAN инвесторига айланишим
мумкин?

1 босқич
1 босқич
Мурожаат қолдиринг
Сайтимиздаги формани тулдиринг, мурожатингизни кўриб чиқанимиз дан сунг бизнинг малакали мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.
2 босқич
2 босқич
Шартнома тузиш ва сармоя киритиш
Устав фондига киритган маблағингиз эвазига сиз алоҳида ташкил этилган юридик шахс - фирмада пропорционал улушга эга бўласиз
3 босқич
3 босқич
IMAN жамоасининг фаолияти
Бу босқичда барча ишлар IMAN томонидан амалга оширилади, яъни биз сизнинг маблағингизни сақлаш ва уни кўпайтириш устида ишлаймиз.
4 босқич
4 босқич
Фойдани тақсимлаш ва уни тўлаш
Фойда ҳар ойда ҳисобланади. Сизда барча амалиётлар ва маблағлар ҳаракатини мунтазам равишда тақдим этиб бориладиган ҳисоботлар орқали кўриб туриш имкони бўлади.

Тўловлар сиз билан тузилган шартнома муддати тугаши билан амалга оширилади. Шу билан бирга, сиз шартномани узайтириш ҳуқуқига ҳам эгасиз.
IMAN инвесторига айланинг:
1 000 000 сумдан
16 млн. сўм
Инвесторларимизнинг уртача курсаткичлари
Инвестор портфелининг ўртача ҳажми
40%
Портфелнинг ўртача ҳосилдорлиги
9 ой
Инвестицияларнинг ўртача муддати
Қуйидаги мурожаат шаклини тўлдиринг ва биз сизнинг барча саволларингизга жавоб берамиз:
"IMAN – шариат қоидаларига мувофиқ бўлган адолат ва шаффофлик тамойиллари асосидаги тизимдир."
IMAN инвесторига айланинг:
1 000 000 сумдан
Сизнинг маблағларингиз ҳаракати

  • IMAN Интернет-магазинда харидорларимиз бирор бир нарсани (жихоз, ускуна...)ни насияга сотиб олиш ниятида мурожаат қилишади.
    1
  • Келиб тушган мурожаат, назорат тизимида изчил текширувдан ўтказилади (Скоринг)
    2
  • Агар мурожаат ўрнатилган талабларга жавоб берса, молия ажратилади.
    3
  • Биз, яъни IMAN, сўралган нарса (жихоз, ускуна...)ни сотиб оламиз ва мижозга тақдим қиламиз.
    4
  • Харидор ҳар ойда олинган нарсанинг пулини тўлаб боради, IMAN ҳам ўз навбатида инвесторга тўловларни амалга ошириб боради
    5
IMAN жамоаси
Бу, ўз фаолиятини янгича усулда олиб борувчи, ҳамда адолатли молия ғоясини бутун дунёга тарқатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳамфикр инсонлар бирлашмасидир
  • Марк Зубов, CFA
    Ҳаммуассис, Молия ва стратегик ривожланиш масалалари бўйича директор (CFO)
    Марк - IMANнинг стратегик маркази.
    АҚШ, БАА, Люксембург ва Ўзбекистонда стратегик консалтинг, инвестиция фондлари ва инвестицион банк фаолияти бўйича иш тажрибасига эга. Ўз фаолияти давомида Марк PE / VC (инвестиция фондлари) битимларини тизимлаш ва ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Швейцария, Англия каби) ва ривожланаётган мамлакатларда (Ўзбекистон, Қирғизистон, Косово, Ливан, Ироқ, Иордания, Афғонистон каби) молия технологиялари, истеъмол кредитлари, чакана савдо, электрон савдо майдонлари ва бошқа йўналишлардаги стартап лойиҳаларини баҳолаш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланган.

    ИМАН-да Марк янги маҳсулотлар учун молиявий муҳандислик, битимларни тизимлаш ва маблағ жалб қилиш билан шуғулланади.

    Мақсади: IMANнинг Яқин Шарқ, Европа ва Осиё бозорларига кириши
    Маълумоти: St Francis университети (АҚШ), CFA charterholder
  • Игорь Левшин
    Ҳаммуассис ва CОО
    Игорь IMANнинг меъмори
    Россия, Европа ва Жанубий Америкада ИКТ ва ахборот хавфсизлиги соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга. Бугунги кунда Игорь банк, транспорт, FMCG ва саноат соҳасидаги йирик компанияларнинг акциядорлар кенгаши раиси маслаҳатчисидир.

    IMANда Игор янги технологияларни жорий этиш, синовдан ўтказиш ва IMAN молия маҳсулотларининг янгиланган шаклларини (Р2Р (2.0) ва IMAN 3.0) яратиш ва бошқа ишлар билан шуғулланади.

    Мақсади: IMAN дунёдаги энг йирик ритейл хизматлар кўрсатувчи ислом банкига айланиши
    Маълумоти: Бауман университети, Олий Иқтисодиёт М
    актаби (Россия)
  • Тимур Ходжаев
    Ҳаммуассис ва CEO
    Тимур – IMANнинг тактик маркази
    Инвестиция фондларида консалтинг хизмати кўрсатиш ва лойиҳаларни бошқариш тажрибасига эга.

    IMANда Тимур бизнеснинг белгиланган стратегия ва тамойиллар доирасидаги тезкорлиги ва самарадорлиги учун жавобгардир.

    Мақсади: IMAN Ўзбекистон истеъмол кредитлари бозорида етакчи молия ташкилотига айланиши
    Маълумоти: Иммануэл Кант Университети (Россия)
  • Кирилл Севастьяненко
    Техник директор (CTO)
    Кирилл IMANнинг инновацион маркази

    Инвестицион банкларда (Goldman Sachs) 10 йилдан ортиқ иш тажрибаси, ҳамда АҚШнинг Силикон водийсида молия соҳаси стартапларини (Avant, Springlabs) мувафаққиятли равишда амалга ошириш тажрибасига эга.

    Кирилл, IMANдаги мавжуд маҳсулотларни (AI/ML/Scoring/Blockchain/Smart Contracts/Cryptoassets) янги технологиялар ёрдамида такомиллаштиришга масъулдир.

    Маълумоти: Stanford Университети (Data Mining), Carnegie Mellon Университети (Soft Engineering)
  • Амирбек Ходжаниязов
    Платформани ишлаб чиқишга масъул раҳбар / VP of Engineering
    Амирбек IMANнинг ишлаб чиқиш маркази

    Юқори технологиялар асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бошқариш бўйича 13 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга мутахассис.

    Амирбек IMANда мобил иловалар ишлаб чиқишга, ҳамда асосий маҳсулотимизнинг бир текис ишлашига масъулдир.

    Мақсади: IMANни 2020 йилда энг қулай онлайн чакана савдо дўконлари қаторида кўриш.

    Маълумоти: Тошкент ахборот технологиялари университети (Ўзбекистон)
  • Хондамир Нусратхужаев
    «Адолатли молия» бўйича инвестмаслаҳатчи / Fair Finance Advisor
    Хондамир ислом молияси соҳасида Ўзбекистондан чиққан биринчи мутахассислардан, ҳамда IMANни ривожлантириш ташаббускорларидан биридир. У консалтинг-аудит соҳасида "Катта тўртлик"нинг учтасида (PwC, EY, Deloitte), ислом молияси соҳасида Ислом тараққиёт банкида 15 йиллик иш тажрибасига эга. Шунингдек Хондамир AAOIFI Молиявий Ҳисоботлар Кенгаши аъзосидир.

    Хондамир IMAN бизнес тизимини ислом фиқҳи ва "Адолатли молия" тамойиллари доирасида такомиллаштириш билан шуғулланади.

    Маълумоти: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ("Нархоз").
  • Mohammad Raafi Hossain
    Бизнесни ривожлантириш бўйича инвестмаслаҳатчи / Strategy Advisor
    Муҳаммад, IMANни Яқин Шарқ, ҳамда Жануби-шарқий Осиё давлатларида ҳам ривожланишини таъминлаш мақсадидаги инсон. У ислом молияси ва молия технологиялари стартапларини 10 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келаётган тадбиркор. Муҳаммад шунингдек Дубай амири ва БАА Бош вазири Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумнинг маслаҳатчисидир.

    IMANда Муҳаммад янги маҳсулотларни татбиқ қилиш, ривожлантириш, ҳамда уларни бошқа мамлакатлар талабларига мослаштиришда ёрдам бермоқда.

    Маълумоти: Harvard University, University of California Berkeley (АҚШ).
  • Иззат Шукуров
    Стратегик маркетинг масалалари бўйича инвестмаслаҳатчи / Marketing Strategy Advisor
    Иззат, IMANнинг маркетинг маркази.

    Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни бошқариш, ҳамда технологик маҳсулотларни Ўзбекистонга кириб келишини таъминлаш бўйича 7 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

    Иззат IMAN маҳсулотларини интуитив равишда тушунарли бўлишини (UX/UI), мижозларнинг компанияга нисбатан яхши муносабатда бўлишини, IMANнинг молия бозорида таниқли бўлишини таъминлашга масъулдир.

    Маълумоти: Newcastle Университети (Буюк Британия).
  • Тимур
    Юридик масалалар бўйича инвестмаслаҳатчи / Legal Advisor
    Тимур IMANнинг юридик маркази.

    Тимур Ўзбекистонда фаолият юритаётган Tethys етакчи консалтинг-юридик компаниясининг бошқарувчи директоридир, у молия, савдо, энергетика, FMCG соҳаларида 15 йиллик иш тажрибасига эга мутахассис.

    Тимур IMANда инновацион маҳсулотлар (шартномалар, битимлар...) ишлаб чиқиш ва тизимлаш, уларни маҳаллий қонунчилик, ҳамда бозор талабларига мослаштириш устида ишлайди.

    Маълумоти: Waseda Университети (Япония), ҳамда Тошкент Давлат Юридик Институти (Ўзбекистон)
  • Доктор Зияд Муҳаммад
    Шариат кенгаши раиси / Head of Sharia Board
    Доктор Зияд, IMANнинг ислом марказидир.

    Банк (HSBC Amanah), ҳамда консалтинг компанияларида орттирган 20 йиллик иш тажрибаси Доктор Зиядни ўз соҳасининг кўзга кўринган мутахассисига айлантирган.

    Доктор Зияд IMANда молия жараёнларининг шариатга мувофиқлиги юзасидан фатволар бериш, ҳамда компания бизнесининг "Адолатли молия" талабларига мослигини текшириш учун ҳар йили аудит текширувлари ўтказишга масъулдир.

    Мақсади: IMAN – ислом молияси ривожи учун таянч вазифасини бажарувчи бўғинлардан бири бўлиши.
    Маълумоти: Ислом молияси бўйича PhD, INCEIF университети (Малайзия), Anglia Ruskin Университети (Буюк Юритания).
Агарда…
  • Инвестор:
    …киритилган маблағлар бошқа, яъни кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилсачи?
    IMAN:
    Барча инвесторлар қилинган ишлар юзасидан директоримизнинг ҳисоботларини мунтазам равишда олиб туришади.
  • Инвестор:
    …насияга нарса (жихоз, ускуна…) олган харидор-мижоз ўз вақтида тўловни амалга оширмасачи?
    IMAN:
    Биз доимий равишда мижозларнинг тўлов қобилиятини баҳолаш (скоринг) тизимини доимий равишда такомиллаштириш, эҳтимолий харидорлар гуруҳларини таҳлил қилиб бориш, маҳсулотлар синов сотувларини ташкил қилиш каби амалий тадқиқотлар олиб бориш орқали тўловларни амалга оширмаслик билан боғлиқ хавфларни бартараф этиш устида ишлаймиз.

    Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида қайтмаган кредитлар ҳажми таҳминан 5 фоизни ташкил қилади. Бизнинг мақсадимиз мижозлар ҳақидаги кўламли маълумотлар асосида яратилган тўлов қобилиятини баҳолаш (скоринг) тизимини такомиллаштириш орқали қайтарилмаган қарзлар ҳажмини 3%га туширишдир.
  • Инвестор:
    ...сизлар молиявий пирамида бўлсангларчи?
    IMAN:
    Ундай эмас. Молиявий пирамидада сармоядор мукофоти қатъий равишда белгилаб қўйилмаган бўлади. IMAN эса ўзаро молиялаштириш платформаси бўлиб, бу тизим ислом молияси уламолари томонидан шариатга мувофиқ деб топилган. Бу борадаги фатво жорий, 2020 йилнинг феврал ойида олинган.
  • Инвестор:
    ... менинг маблағларим 100% кафолатланган бўлиши керак.
    IMAN:
    Албатта биз осонлик билан инвесторларимиз маблағларини 100% кафолатласак бўларди, аммо бу шариатга ҳам, бизнинг ҳаётий қарашларимизга ҳам тўғри келмайди. Даромад олиш учун инвестор қандайдир даражада бўлса ҳам хатарларни бўйнига олиши керак. Бу тамойил шариатимизда аниқ-тиниқ кўрсатилган. Агар сиз маблағларингиз 100% кафолатланган бўлишини талаб қиладиган бўлсангиз, у ҳолда, афсуски, сиз билан ҳамкорлик қилолмаймиз.
Хатарларни бошқариш
Сизда қандайдир саволлар қолдими? Бизда жавоблар бор:
Сармоя киритиш масаласида тўлиқ маълумот олиш учун бизга мурожаат қилинг
Энг қисқа муддат:
Энг оз маблағ:
12 ой
1 000 000 сўм
Бугун лойиҳага киритилган инвестициялар:
10 000 000 000 сўм
мақсад: 100 млрд. сўм
2020 йил октябрь ҳолатига
Сармоя хажми
P2P-инвесторлар учун:
IMAN инвесторига айланинг:
1 000 000 сумдан